Елизавета II нинг дафн маросимига Россия ва Беларусдан ҳеч ким таклиф этилмади

Олам

image

Британия расмийлари Қиролича Елизавета II нинг 19 сентябрь куни бўлиб ўтадиган дафн маросимига Россия, Беларусь ва Мьянмани таклиф қилмади. Эронга эса элчи даражасидаги вакил иштирок этиш учун таклиф юборилган. Бу ҳақда Британия Бош вазири қароргоҳидаги манбаларга таяниб, “PA Media” хабар берди. 

Қиролича Елизавета II нинг дафн маросимида дунёнинг тўрт бурчагидан 500 га яқин таниқли шахслар иштирок этиши кутилмоқда.  

“Politico” нашрининг ёзишича, Британия Ташқи ишлар вазирлиги бутун дунё бўйлаб ўзининг дипломатик ваколатхоналарига Қироличанинг дафн маросими муносабати билан содир бўлган воқеалар бўйича расмий протокол юборган. 

Протоколда қироличанинг Вестминстер аббатлигидаги дафн маросимига таклиф этилган давлат ва ҳукумат раҳбарларига фақат турмуш ўртоқлари ҳамроҳлик қилиши мумкинлиги айтилади. 

Делегациялар ёки таклиф этилганларнинг бошқа оила аъзолари меҳмонлар сони кўп бўлгани учун дафн маросимига қўйилмайди. Агар мамлакат раҳбари дафн маросимида қатнаша олмаса, уни ҳукумат аъзоси каби юқори мартабали шахс тақдим этиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Қиролича Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди. Тахтни унинг ўғли Чарльз эгаллади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг