Елизавета II қачон дафн этилиши очиқланди

Олам

image

Қиролича Елизавета II нинг дафн маросими жорий йилнинг 19 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Букингем саройининг бугун, 10 сентябрь куни эълон қилинган баёнотида айтилади. 

“Қиролича зоти Олийларининг давлат дафн маросими Вестминстер аббатлигида 19 сентябрь,  душанба куни Британия стандарт вақти билан соат 11:00 да бўлиб ўтади”, дейилади ҳужжатда. 

Дафн маросими куни дам олиш куни, деб эълон қилинган. Елизавета II нинг жасади дафн этилишидан олдин, субъектлар у билан хайрлашишлари учун тобут тўрт кун давомида Британия парламенти биноси фойесида намойиш этилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 сентябрь куни Чарльз Филип Артур Жорж расман Буюк Британия ва Шимолия Ирландия Бирлашган Қироллигининг қироли деб эълон қилинди.

Ворислик кенгаши Чарльз III ни Буюк Британиянинг янги қироли деб расман эълон қилди.

Декларацияни тахт вориси шаҳзода Уильям, қиролича-консорт Камилла, Жамоалар палатаси раҳбари ва Кенгаш лорд-раиси Пенни Мордаунт, Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс ва Кентербери архиепископи дарҳол имзоладилар.

70 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландияда 96 ёшида вафот этди. У 15 мамлакатда, шу жумладан Канадада расмий давлат раҳбари эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

485

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг