ЕХҲТ “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб тан олди

Олам

image

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент ассамблеяси Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясини моҳиятан ва ниятига кўра террорчи деб тан олди. Бу ҳақда ташкилот томонидан қабул қилинган декларацияда келтирилган.

“ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси “Вагнер” гуруҳининг Россия ҳукумати номидан қилган хатти-ҳаракатлари табиатан ва ниятига кўра ҳақли равишда террорчилик деб таърифланиши мумкинлигини ва шунинг учун миллий ҳокимият органлари томонидан “Вагнер” гуруҳини террорчи ташкилот деб белгилашни асосли деб ҳисоблайди”, дейилади декларацияда.

Ушбу ҳужжатда таъкидланишича, “Вагнер” гуруҳининг фаолияти террористик хусусиятга эга, чунки улар сиёсий мақсадларга эришиш учун жанговар бўлмаган шахсларга нисбатан қасддан зўравонлик қилмоқда.

Шунингдек, декларацияда ташкилот Беларуснинг амалдаги ҳукуматини “Вагнер”ни қўллаб-қувватлагани ва ҳудудида бутун Болтиқбўйи минтақасига хавф туғдирадиган ҳарбий база яратишга рухсат бергани учун қоралаган.

Ташкилот ўзига аъзо давлатларни халқаро ва миллий қонунчиликка мувофиқ ҳамда халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўлланилишига зарар етказмаган ҳолда Вагнер гуруҳи ва унинг филиаллари ва ворисларига қарши чора кўришга, шу жумладан, уни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишга чақирган.

Россияни террорчи давлат деб тан олган биринчи халқаро ташкилот Европа Кенгаши парламент ассамблеяси бўлиб, 2022 йил октябрь ойида тегишли резолюцияни қабул қилган.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳозирда Россия, АҚШ ва Украина аъзолари бўлган минтақадаги ягона ташкилотдир.

57 давлатдан иборат ЕХҲТнинг асосий вазифаси низоларнинг олдини олиш, тинчликни кузатиш ва сайловларни кузатишдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Вагнер террорчи ташкилот Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг