ЕИ мудофааси АҚШ ёрдамисиз бир неча ҳафтагагина дош беради – “Bloomberg”

Олам

image

Россия Европага таҳдид қилса, АҚШ ёрдамисиз Европа Иттифоқи бир неча ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга ўзини ҳимоя қила олади. Бу ҳақда мудофаа манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи мамлакатлари қўшинлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ўқ-дориларнинг жиддий танқислигини бошдан кечирмоқда. Қайд этилишича, бўшлиқни тўлдириш йилларга чўзилади. Вашингтоннинг қитъадаги ҳарбий иштирокини бироз қисқартириши ҳам Европанинг мудофаа қобилиятига таъсир қилади.

“Мудофаа расмийларининг таъкидлашича, Европанинг қўшинлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофааси ва ўқ-дорилари етишмайдиган фронт чизиғи Россия босқинини энг яхши ҳолатда бир неча ҳафта давомида АҚШ иштирокисиз қайтаришга қодир”, дейилади хабарда.

Манбаларга кўра, Украинада уч йиллик ҳарбий ҳаракатларга қарамай, Европа Иттифоқи мамлакатларида ўқ-дорилар ишлаб чиқариш кўпаймаган, бу эса Қўшма Штатлардан мунтазам ҳарбий ёрдам харид қилишни назарда тутади. Бироқ январь ойида президентликка келганидан бери Дональд Трамп Европа Иттифоқини ўз ҳарбий қудратини оширишга, жумладан, ҳарбий харажатларни камида 5 фоизга оширишга чақирган.

Нашр ҳисоб-китобларига кўра, Қўшма Штатлар томонидан тақдим этиладиган ёрдамни – логистика ва разведкадан тортиб, қурол тизимларигача алмаштириш беш йилдан кўпроқ вақтни олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 март куни  Брюсселда бўлиб ўтган Украина бўйича Европа Иттифоқининг махсус саммити олдидан Польша Бош вазири Дональд Туск Европа Украина томонида бўлишини ва Президент Дональд Трамп АҚШ сиёсатини бекор қилган дунёда мудофаа учун кўпроқ маблағ сарфлашини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг