ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий фаворит эълон қилинди. Бу “Реал Мадрид” эмас
Спорт
−
13 Сентябрь 2024 13429 1 дақиқа
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби 2024/2025 йилги мавсум Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) ғолиб бўлиш учун фаворит ҳисобланади. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

“Шаҳарликлар”нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 25,3 фоизга баҳоланмоқда. Бу борада 2-ўринни Испаниянинг “Реал Мадрид” (18,2 фоиз), 3-ўринни эса Италиянинг “Интер” (10,9 фоиз) эгаллади.
Кучли бешликдан Англиянинг “Арсенал” (6,3 фоиз) ва Германиянинг “Байер” (5,4 фоиз) клублари жой олди.
Қайд этиш жоиз, ўтган мавсумда ҳам “Opta” портали ЕЧЛ ғолиблиги учун “Манчестер Сити”ни фаворит сифатида кўрсатаётганди, бироқ “Реал” билан ўйиндан сўнг “шаҳарликлар” мусобақани тарк этди ва якунда “қаймоқранглилар” турнир ғолиблигини қўлга киритди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь