Яшил рангли мева-сабзавотлар фойдалироқми?
Фойдали
−
21 Декабрь 2020
5617Юқори тоифадаги шифокор, диетолог Екатерина Бурляева яшил рангдаги мева ва сабзавотлар қизил рангдаги мева-сабзавотлардан кўра фойдали экани тўғрисидаги афсонани инкор қилди. Бу ҳақда "Аргументы и факты" маълумот берган.
Таъкидланишича, ҳар бир рангдаги мева ва сабзавотларнинг ўзига хос қимматли хусусиятлари мавжуд.
Қизил, тўқ қизил ва қора рангли мева-сабзавотлар таркибида ликопин моддаси бор. У қон томирларидаги атеросклеротик ўзгаришлар ривожланишини секинлаштиради ва айрим турдаги онкологик касалликлар хавфини камайтиради.
Шунингдек, тўқ рангдаги маҳсулотлар, масалан, черникада кўз саломатлиги учун зарур бўлган антоцианлар мавжуд.
Сариқ ва тўқ сариқ рангдаги мева-сабзавотлар таркибида каротиноидлар кўп бўлиб, улар ҳам кўз учун фойдали ҳисобланади.
Яшил рангли маҳсулотларда эса индоллар мавжуд бўлиб, улар гормонларга боғлиқ ўсмаларнинг айрим турлари ривожланиши хавфини камайтиради.
LiveБарчаси