Ўзбекистонда янги картошка нархи тушиб кетди

Жамият

image

Шу йилнинг 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 1,8 баробар юқори бўлган. Охирги икки ҳафтада ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 2,3 баробарга тушди. Бундай кескин пасайиш натижасида жорий улгуржи нархлар ўтган йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичларга тенглашган. Бу ҳақда “East Fruit” хабар берди

Нашрнинг нархлар мониторингига кўра, 2023 йил 7 апрелдан 21 апрелга қадар янги ҳосил картошкасининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 16 000 дан 7 000 сўмгача, яъни икки ҳафта ичида 2 баробардан зиёд пасайган. Бу ўз навбатида таҳлил этилаётган даврда Ўзбекистон ички бозорида ушбу маҳсулот бўйича таклиф кескин ошганини билдиради.

“Шу билан бирга, янги картошка бўйича таклиф кескин ошиши, ушбу маҳсулот нархи кескин пасайиши ва натижада ўтган йилги картошканинг улгуржи нархлари билан фарқ қисқариши ўтган йилги картошка нархига ҳам таъсир кўрсатмоқда”, дейилган хабарда.

Натижада ўтган ҳафта ўтган йилги картошканинг улгуржи нархлари ҳам кескин пасайиб, 2023 йил 14 апрелдан 21 апрелга қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 4000 дан 3000 сўмга, яъни бир ҳафта ичида 25 фоизга пасайган. 2023 йил 21 апрель ҳолатига кўра, ўтган йилги картошканинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 25 фоизга паст бўлган.

Эслатиб ўтамиз, “East Fruit” Ўзбекистонда янги ва ўтган йилги пиёз турининг нархи пасайиб кетгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор картошка сабзавот сабзавот нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг