Ўзбекистонда пиёзнинг нархи кескин тушиб кетди

Жамият

image

Ўзбекистонда янги ва ўтган йилги пиёз турининг нархи пасайиб кетди. Бу ҳақда “East Fruit” хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 апрелидан 21 апрелигача бўлган муддатда  пиёзнинг янги ҳосилининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 8000 сўмдан 4000 сўмга тушган. Шунингдек, ўтган йили етиштирилган пиёзнинг улгуржи нархи ҳам арзонлашган. Бунинг сабаби Ўзбекистон ички бозорига янги экин пиёзи етказиб беришнинг кескин ошганидир. Мутахассисларнинг фикрича, бу ўтган йилги пиёз нархига босим ўтказмоқда.

Маълумот учун, ўтган йили худди шу даврда ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 6000 сўмдан 5000 сўмга пасайган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика агентлигига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 18 январь ҳолатига, 1 кг пиёз нархи 10 000 сўмгача чиққан эди. Бунга йил бошида кузатилган аномал совуқ сабаб бўлган эди. Қаттиқ совуқ пиёз маҳсулотининг ҳолатига таъсир кўрсатиб, уни музлатиб қўйган эди. Бунинг ортидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистонда 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов жорий этган эди. Аммо март ойи ўртасига келиб пиёз экспортига қўйилган чеклов бекор қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон пиёз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг