Ўзбекистонда помидор нархи тушиб кетди
Жамият
−
15 Апрель 2023
66862Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафта ичида янги помидорнинг улгуржи нархлари кескин арзонлашди – пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 32 фоизга, қизил юмалоқ помидор эса унинг учдан бирига арзонлашди. Бу ҳақда “East-fruit” нашри хабар берди.
Нашр экспертларининг таъкидлашича, қизил юмалоқ помидорнинг улгуржи нархлари кетма-кет иккинчи ҳафта пасайиб, 40 фоизга арзонлашган.
Истеъмолчиларнинг фикрича, бундай пасайиш ички бозорда янги помидор таклифи пайдо бўлиши билан боғлиқ. Республиканинг жанубий вилоятларидан плёнкали туннел йўлида етиштирилган помидор экинларининг биринчи улгуржи партияси етиб келган.
“East-fruit” нархлари мониторингига кўра, 2023 йилнинг 7 апрелидан 14 апрелига қадар қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи килограмми учун 33 минг сўмдан 22 минг сўмгача пасайган. Ушбу маҳсулотлар нархи кетма-кет иккинчи ҳафта пасайиб бораётгани инобатга олинса, 2023 йил 31 мартдан 14 апрелгача қизил юмалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи килограмми учун 36 минг сўмдан 22 минг сўмга ёки 39 фоизга пасайган.
Келтирилишича, жорий улгуржи нархлар ўтган йил даражасига яқинлашган. Яъни 2023 йил 14 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасидан атиги 16 фоизга юқори.
Пушти помидор нархининг пасайиши шу ҳафтадан кескин кузатила бошланган. 2023 йилнинг 7 апрелидан 14 апрелига қадар ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 1 килограми учун 38 000 сўмдан 26 000 сўмгача тушган. 2023 йил 14 апрель ҳолатига кўра, пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 1,5 баравар юқори.
Нашр 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда помидор нархининг тез ўсишига асосий сабаб Ўзбекистонда кузатилган ғайритабиий совуқ об-ҳаво бўлганини эслатиб ўтган. Иссиқхоналарда ҳосилнинг катта йўқотилиши бундай жараённи бошлаб берган. Бутун республика бўйлаб газ танқислиги туфайли кўпгина иссиқхона мажмуаларида газ босими сезиларли даражада пасайиб, ўсимликларнинг нобуд бўлишига олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сабзининг нархида бир неча йил ичидаги энг юқори ўсиш қайд этилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь