Ўзбекистонда сабзининг нархи кескин кўтарилди
Жамият
−
13 Апрель 2023
18070Ўзбекистонда сабзининг нархида бир неча йил ичидаги энг юқори ўсиш қайд этилди. Бу ҳақда “East-Fruit” нашри хабар берди.
Унга кўра, 2022 йил баҳорида Тошкентдаги улгуржи бозорларда сабзининг дастлабки йирик партиялари 20 мартда пайдо бўлган, 2021 йилда ҳам ушбу маҳсулотнинг биринчи улгуржи партиялари март ойининг ўрталаридан бошлаб бозорларга чиққан.
Бироқ бу йил Тошкент бозорларида ҳали ҳам катта партиядаги сабзи йўқ. Бу эса маҳсулотларнинг катта партиялари бозорга сезиларли кечикиш билан кириб келишини англатади. Айни кунларда, сабзи нархи кетма-кет учинчи ҳафта давомида қимматлашмоқда. Бу даврда эса улгуржи нархлар 1,5 баробар ошиб, сўнгги бир неча йил ичида рекорд даражада юқорилади.
Ўтказилган мониторингга кўра, 2023 йилнинг 17 мартидан 7 апрелига қадар Ўзбекистонда ўтган йилги сабзи (2022 йил ҳосили)нинг ўртача улгуржи нархи килограмми учун 4000 дан 6000 сўмгача ошган. Охирги уч ҳафта ичида эса бу 50 фоизлик натижага етган.
2023 йил 7 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 2022-2021 йилларнинг апрель-май ойларида қайд этилган максимал даражадан 20 фоизга юқори бўлган. Сўнгги бир неча йил ичида ўтган йилги сабзи бўйича аввалги мутлоқ рекорд 2021 йил июнь ойининг биринчи ўн кунлиги охирида қайд этилган бўлиб, ўшанда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 5200 сўмни ташкил этган.
“Сўнгги бир неча ҳафта ичида нархларнинг бундай ўсишига ташқи бозорларнинг таъсири асосий омил эмас ва бундай динамика асосан ички бозордаги талаб ва таклиф нисбати билан шаклланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда пиёзнинг нархи барқарорлашгани сабабли унинг экспортига ўрнатилган чеклов бекор қилинган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15