Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чеклов бекор қилинди
Жамият
−
19 Март 2023
5294Жорий йилнинг 15 мартидан Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, пиёз нархи барқарорлашгани сабабли ушбу чеклов муддатидан олдин бекор қилинди.
Пиёз нархининг кескин ўсиши, аҳолининг ички истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 1 апрелига қадар пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилган эди. Чеклов 4 ойлик муддатга белгиланганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам пиёз экспорти чекланганди. 3 мартдан бошлаб Қирғизистонда бу чеклов олиб ташланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023