Андижонда фуқаро қулупнай сотувчисини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
10 Май 2023
23283Андижонда фуқаро қулупнай сотувчисини уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 17:30 ларда фуқаро А.И. Жалақудуқ туманида жойлашган “Буюм бозори”нинг кириш йўлагида мева сотаётган сотувчи П.А. билан сотилаётган қулупнай маҳсулотининг нархи юзасидан ўзаро жанжаллашиб кетган. Фуқаро А.И. қўли билан сотувчини юз қисмига бир маротаба урган ва сотувчи ерга йиқилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, “ўртача оғир” тан жароҳати етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда сотувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, кеча, 9 май куни Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Дастлабки тергов давомида А.И.нинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмидан 104-модда 3-қисми “д” бандига қайта малакаланиб, гумон қилинувчи жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.