Японияда “Хагибис” қурбонлари сони 100 нафарга яқинлашди

Олам

image

Аввалроқ, Японияга “Хагибис” тўфони ёпирилгани ва кўплаб инсонларнинг ёстиғини қуритгани ҳақида хабар берган эдик.

Табиий офатлар дунёнинг энг ривожланган давлатларинининг ҳам “белини” букиб қўйяпти. “Хагибис” Японияга ёпирилганига 2 ҳафта бўлганига қарамай қурбонлар сони ҳамон ортиб боряпти.

Бугун, 29 октябрга келиб “Хагибис” тўфони ва унинг ортидан юзага келган сув тошқини натижасида ҳалок бўлганлар сони 98 нафарга етди. Бу ҳақда Япониянинг миллий жамоатчилик телеканали хабар берди. Айни вақтда 10 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланяпти.

Япония Ҳукумати табиий офатдан зарар кўрган туманларни “фавқулодда табиий офат ҳудудлари” деб эълон қилди. Шу орқали ушбу ҳудудларга давлат бюджетидан ёрдам ажратишни сезиларли ошириш имконияти юзага келди. Ажратилган пуллар йўл ва канализация тизимини тиклаш, дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш, маҳаллий мактабларни таъмирлаш ҳамда қишлоқ хўжалигини муҳим ашёлар билан таъминлашга сарфланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Япония сентябрь ва октябрдаги тўфон натижасида 170 млрд иен (1,6 млрд доллар) зарар кўрган. Хусусан, “Хагибис” тўфони 47 та префектурадан 38 тасига зарар етказган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Япония тўфон Хагибис

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made