“Хагибис” қурбонлари сони ортмоқда

Олам 2315
image

Аввалроқ, 13 октябрь куни “Хагибис” тўфонининг Токиога ёпирилиши натижасида 10 киши ҳалок бўлгани, 16 киши бедарак йўқолгани ҳамда Токиода ярим миллион уй электрсиз қолгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 14 октябрь кунги ҳолатга кўра, "Хагибис" тўфони оқибатида қурбонлар сони 39 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Бедарак йўқолганлар сони 17 кишини ташкил этяпти. 189 киши жароҳат олган. 

Шунингдек, 136 мингга яқин уй сувсиз, 4,3 минг киши электрсиз қолган. Кучли шамол ва кучли ёмғир билан бирга келган тўфон туфайли ер кўчкиси юз берди, ўнлаб дарёлар тошиб кетди, Токио атрофидан Япония денгизи соҳилида жойлашган Ниигата томон улкан ҳудудларни сув босди.

Токионинг  "Нарита" аэропортида кечикишлар давом этмоқда. Япония полицияси, ёнғин хизмати ва ўзини ҳимоя қилиш кучлари 11 префектурада қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Зарар кўрган ҳудудларнинг минглаб аҳолиси эвакуация марказларида қолмоқда.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×