Япония кузда яна G7 саммитига мезбонлик қилади
Олам
−
13 Июль 2023
24062023 йилда G7га раислик қилувчи Япония кузда “Катта еттилик”нинг онлайн саммитига мезбонлик қилади. Бу ҳақда бугун, 13 июль куни Брюсселга борган Япония Бош вазири Фумио Кисида маълум қилди.
“Бу йил кузда мен G7 онлайн саммитини ўтказаман, унинг асосий мавзуси генератив сунъий интеллект билан боғлиқ масалалар бўлади”, деган Кишида Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи-Япония саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Япония ҳукумати раҳбари сунъий интеллект, хусусан, генератив сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ муаммолар бутун халқаро ҳамжамият учун жиддий муаммога айланганини таъкидлаган. Кисида Япония ушбу масала бўйича халқаро мулоқотга раҳбарлик қилишига ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19-21 май кунлари Япониянинг Хиросима шаҳрида G7 саммити бўлиб ўтганди. Унда бирликка кирадиган АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада ҳамда Европа Иттифоқи етакчилари билан бирга Австралия, Ҳиндистон, Индонезия, Жанубий Корея ва Украина раҳбарлари ҳам қатнашганди.
LiveБарчаси