Байден ва бошқа G7 етакчилари Хиросимада атом бомбасидан омон қолган киши билан учрашди (видео)

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден ва G7 давлатларининг бошқа етакчилари Хиросимада 1945 йил 6 августдаги Америка атом бомбасидан омон қолган киши билан учрашди. Бу ҳақда бугун, 19 май куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 19 май куни саммитда иштирок этиш учун Японияга борган G7 давлатлари етакчилари Хиросимадаги Тинчлик боғида ўрнатилган атом бомбаси қурбонлари хотирасига гулчамбарлар қўйган. Гулчамбарлар қўйишдан аввал улар бомбардимон ва ядро қуроллари ҳақидаги кўргазмага эга бўлган Тинчлик музейига ҳам борган ва ташриф буюрувчилар китобига эслатмаларни қолдирган.

Маълумот учун, АҚШ томонидан Иккинчи жаҳон урушининг охирида Япониянинг таслим бўлишини тезлаштириш учун Хиросима ва Нагасакига атом бомбалари ташланган. Бу инсоният тарихида ядро қуролидан жанговар фойдаланишнинг ягона намунаси ҳисобланади. Хиросимадаги портлаш пайтида, турли маълумотларга кўра, 70 мингдан 100 минггача, Нагасакида эса 70 минг киши ҳалок бўлган. Жабрланганларнинг умумий сони, шу жумладан, кейинчалик нурланиш касаллиги, саратон ва бошқа касалликлардан вафот этганлар ҳозирда 500 мингдан ортиқ кишини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 май куни АҚШ Президенти Жо Байден 19-21 май кунлари Хиросимада бўлиб ўтадиган G7 саммитида қатнашиш учун Японияга борган эди. АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан эса G7 саммити чоғида Байден АҚШ томонидан Япониянинг Хиросима шаҳри портлатилгани учун узр сўрамоқчи эмаслигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден G7 етакчилари атом бомбаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made