Япония Бош вазири келаси ҳафта чет элга боради

Олам

image

Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга Ҳукумат раҳбари сифатида чет элга сафарини илк бор келаси ҳафта амалга оширади. Унинг Индонезия ва Вьетнамга ташриф буюриши кутилмоқда. Бундай баёнотни у бугун, 13 октябрь куни Либерал-демократик партия раҳбарияти йиғилишида маълум қилган. 

Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Кацунобу Като Вьетнам ҳозирда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясига раҳбарлик қилаётгани сабабли ушбу ташриф учун танланганини айтган. Унинг айтишича, Индонезия тан олинган буюк давлат бўлгани учун танланган. 

Таъкидланишича, Суга Вьетнам Бош вазири Нгуен Суан Фук ва Индонезия Президенти Жоко Видодо билан музокаралар ўтказади.

Япониянинг янги Бош вазири Йошиҳиде Суга лавозимига киришганидан сўнг биринчи хорижий сафарини октябрь ойининг ўрталарида амалга ошириши ҳақида хабар берган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, Япония парламенти Сугани 16 сентябрь куни янги Бош вазир этиб тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

япония суга

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг