Суга илк хорижий сафарини октябрда амалга оширади

Олам

image

Япониянинг янги Бош вазири Йошиҳиде Суга лавозимига киришганидан сўнг биринчи хорижий сафарини октябрь ойининг ўрталарида амалга оширади

Япония ҳукумати унинг Вьетнам ва Индонезияга ташрифлари бўйича ташкилий ишлар билан шуғулланмоқда. Йўналиш танлашда Япония томони мамлакатларнинг эпидемиологик вазиятини ўрганган.

Суга Вьетнам Бош вазири Нгуен Суан Фук ва Индонезия Президенти Жоко Видодо билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. Учрашувларнинг асосий мавзуси Япония ва ASEAN (Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси) ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Жанубий Хитой денгизи мавзуси бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Япония парламенти Сугани 16 сентябрь куни янги Бош вазир этиб тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг