Япониянинг янги Бош вазири сайланди

Олам

image

Йошиҳиде Суга бугун, 16 сентябрь куни овоз бериш натижаларига кўра, Япониянинг янги Бош вазири этиб сайланди.

Аввалроқ, Япония Ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқиши ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, Синдзо Aбэ кабинетининг аксарият вазирлари ўз лавозимларини сақлаб қолишлари таъкидланди.

Хабарга кўра, Ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотэги, Молия вазири Таро Aсо, Давлат ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири Казуёши Aкаба, Олимпия ишлари вазири Сэйко Хашимото ва Иқтисодий тикланиш вазири Ясутоши Нишимура ўз лавозимларида қоладиган бўлди. 

Шунингдек, Россия билан алоқалар учун масъул Иқтисодиёт вазири Хироши Кажиямунинг лавозимига қайта тайинланиши кутилмоқда. Синдзо Aбэнинг укаси Нобуо Киши Мудофаа вазири лавозимини эгаллайди, Кацунобу Като эса Ҳукумат спикери лавозимига номзодини илгари суради.

Маълумот учун, бир неча кун олдин Йошиҳиде Суга Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг янги раҳбари бўлганди. Унинг номзодини ёқлаб 535 депутатдан 377 нафари овоз берганди. 

Эслатиб ўтамиз, Япония Бош вазири Синдзо Абэ 28 август куни соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли истеъфога чиқди.65 яшар Абэ август ойининг бошидан бери бир қатор муолажаларни бошдан кечирган. Унинг истеъфосига ошқозон яраси сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Япония Бош вазир Суга

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made