Синдзо Абэ истеъфога чиқди
Олам
−
28 Август 2020
10941Япония Бош вазири Синдзо Абэ соғлиғи сабабли истеъфога чиқди. Бу ҳақда Япониянинг NHK жамоат телеканали ҳукмрон Япония Либерал-демократик партиясидаги (ЛДП) манбасига асосланиб хабар бермоқда.
65 яшар Абэ август ойининг бошидан бери бир қатор муолажаларни бошдан кечирган. Унинг истеъфосига ошқозон яраси сабаб бўлгани айтилмоқда.
ОАВнинг таъкидлашича, Абэнинг сўнгги брифинги 18 июнь куни бўлиб ўтган.
Япония оммавий ахборот воситаларининг июль ойидаги хабарларида Ҳукумат раҳбарининг соғлиғи ёмонлашаётгани тўғрисида маълумотлар тарқалди.
Абэ 2000 йилларнинг бошидан Япония Либерал-демократик партияси раҳбариятининг аъзоси сифатида майдонга чиқди. 2006 йил сентябрдан 2007 йил сентябргача партиянинг сайловлардаги муваффақиятидан сўнг Ҳукуматни бошқарган ва 52 ёшида Япония тарихидаги энг ёш Бош вазир бўлган. Бироқ, Вазирлар Маҳкамаси обрўсининг тез пасайиши фонида Абэ тайинланганидан бир йил ўтиб, 2007 йилда истеъфога чиққан. Ўшанда ҳам унинг истеъфоси саломатлиги ёмонлашиши билан боғланган.
2012 йилда Абэ Либерал-демократик партиянинг этакчисига айланди ва яна сайловларда ғолиб бўлди. Унинг саккиз йиллик Бош вазирлиги Япония учун рекорд даражадаги даврдир.
Абэнинг истеъфога чиқиши нафақат соғлиқ муаммолари билан, балки унинг Ҳукумати рейтинги кескин пасайиши билан ҳам боғланмоқда. Жорий йилнинг 23 август куни “Kyodo” ахборот агентлиги томонидан ўтказилган сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, унинг Ҳукуматини маъқуллаш даражаси 36% гача тушган. Бу Абэнинг иккинчи муддатда Ҳукумат бошқарувини эгаллаганидан баён энг паст кўрсаткич.Респондентларнинг 58,4%и Ҳукуматнинг пандемия билан боғлиқ ҳаракатларидан норози эканини билдирган. 70,8% Абэ эпидемияни олдини олиш чораларини муҳокама қилиш учун мухолифат партиялари талабига биноан парламентнинг фавқулодда сессиясини имкон қадар тезроқ чақириши керак деб ҳисоблаган.
LiveБарчаси