Янгийўлдаги хонадонда боқилган илонлар атайлаб қўйиб юборилмагани айтилди
Жамият
−
03 Октябрь
13889
Аввалроқ, Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Туябуғуз” МФЙ ҳудудида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро хонадонида 30 дан ортиқ “Осиё кобра” илонларини тегишли рухсатномаларсиз сақлаб келгани ва уларни очиққа қўйиб юборгани хабар қилинган эди.
Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи матбуот котиби Бобур Тўлаганов муносабат билдириб, хонадонда боқилаётган илонлар очиқликка қўйиб юборилмаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўрганилганда асл воқелик интернетда эълон қилинганидан фарқли эканлиги маълум бўлган. Яъни 30 га яқин илонлар, ижтимоий тармоқларда айтилгани каби очиқликка қўйиб юборилмаган. Илонларнинг 4 таси боқилаётган жойидан қочиб кетган ва қисқа вақт ичида уларнинг ҳар 4 таси ҳам ушланган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якуний натижа бўйича қўшимча равишда ахборот берилиши таъминланади”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси