Янгийўлда ток уриши оқибатида аёл вафот этди
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2023
6778Кеча, 27 ноябрь куни Тошкент вилоятида бир аёл узилиб кетган электр симига тегиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Айтилишича, Янгийўл тумани “Нуробод” маҳалласидаги янги ўтказилган электр энергияси сими узилган. Жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 16:00 лар атрофида аёл шу симга тегиб кетган ва куйиш жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, аёл кеча, 27 ноябрь куни шифохонада вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида кон ишчиси тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлганди.