Янгийўлда эркак ўзи боққан итларни сўйиб еди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро ўз итини аввал боқиб, парваришлаб, сўнг сўйиб еб юборди. Бу ҳақда “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти хабар берди. 

Жамиятнинг маълум қилишича, янгийўллик фуқаро ташкилот Call -марказига мурожаат қилиб, танишидан ит эгаси ҳайвонни ўлдириб, гўшт учун сўяётгани акс этган видеоларни олганини айтган. 

Шундан сўнг, “Меҳр ва оқибат” Ички ишлар бошқармасига расмий мурожаат билан чиқиб, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик қилган шахсни аниқлаш ва уни қонун доирасида жазолашни сўраган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “Эколог” жамоат бирлашмаси томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган. Ташкилот директори Наргис Қосимованинг маълум қилишича, суриштирувлар натижасида ушбу шахс 29 ёшда эканлиги ва Янгийўл шаҳрида истиқомат қилиши аниқланган. 

“Эколог” жамоат бирлашмасига кўра, фуқаро бундай ҳаракатларни доимий равишда амалга ошириб келган. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилиши учун тегишли тартибда ариза тайёрланмоқда.

Хабарда айтилишича, ушбу шахс ўз уйида мунтазам равишда итларни, хусусан, ўзининг итларини ҳам, шафқатсизларча ўлдириб,  уларнинг гўштини истеъмол қилиб келган. Бундан ташқари, у бу итлардан туғилган кучукчаларни ҳам сўйган.

“Воқеа жойига кўнгиллилар ва ҳайвонларни ҳимоя қилувчилар маҳалла нозирлари етиб келганида, уйда унинг онаси ва синглиси ҳам бўлган. Она охиригача фарзандининг бундай ишни қилиши мумкинлигига ишонишни истамаган. Ҳатто унга видеоёзувлар кўрсатилгандан кейин ҳам инкор давом этган”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2025 йилда Олтиариқ ва Бувайда туманларидаги қум барханларида фуқаролар томонидан типратикан ҳамда илон ноқонуний сақланиб, шўрва тайёрлаб сотилаётгани ҳам аниқланган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Янгийўл итлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг