Янгийўлда 3,5 кг “мариҳуана”ни сақлаган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жами 3,5 кг наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Янгийўл туманида яшовчи М. исмли шахс 4 млн 800 минг сўм эвазига “мариҳуана” гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлганида қўлга олинган. Текширувлар натижасида унинг ёнидан 200 грамм “марихуана” топилиб, далилий ашё сифатида олинган. 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, М. исмли шахс гиёҳванд моддаларни олган Б. исмли шахс ҳам қўлга олинган. Шундан сўнг Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан унинг хонадони кўздан кечирилганида 3,5 кг “мариҳуана” гиёҳвандлик моддалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган ва аҳоли орасида 10 500 дона бир марталик доза тарқатилишининг олди олинган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Навоий вилоятининг Конимех туманида 1200 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган воситаларни 6,9 млн сўмга сотаётган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Янгийўл наркотик мариҳуана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг