Янгийўл ҳокими ишдан олинди
Жамият
−
15 Ноябрь
10592Бугун, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ушбу шаҳар ҳокими Дилшод Султонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган ҳамда вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг шаҳар ҳокими Дилшод Шуҳратович Султоновни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарори тасдиқланган.
Дилшод Султоновнинг лавозимидан озод қилинишининг сабаби очиқланмаган.
Маълумот учун, Дилшод Султонов 1980 йилда туғилган. 2002 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини тамомлаган, мутахассислиги – иқтисодчи. 2003 йилдан Молия вазирлиги тизимида ишлаб келган. 2017 йил сентябрида Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. 2018 йил сентябридан собиқ Молия вазирлиги раҳбари ўринбосари ва Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимларида, 2023 йилнинг февраль ойидан Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари сифатида ишлаган Султонов Янгийўл шаҳар ҳокими сифатида ўтган йилнинг август ойида ишга киришганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков ишдан олинганди.