Янгиланган WBA рейтингида тўрт ўзбек боксчиси етакчи бўлди

Спорт

image

Февраль ойи якунларига кўра янгиланган Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) рейтингидан 7 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди. Бу ҳақда ташкилот ўз саҳифасида маълум қилди.

Янгиланган рейтингда 4 нафар Ўзбекистон вакили ўз вазн тоифасида 1-ўринда қайд этилди. Жумладан, биринчи ярим енгил вазнда Муроджон Аҳмадалиев, ярим енгил вазнда Отабек Холматов, яримўрта вазнда Шаҳрам Ғиёсов ва супер ярим ўрта вазн тоифасида Исроил Мадримов 1-ўринни эгаллади.

Минимал вазнда Ҳасанбой Дўсматов 2-ўрин, супер енгил вазнда Ботир Аҳмедов 7-ўрин ва супер ўрта вазнда Бектемир Мелиқўзиев 5-ўриндан жой олди.

Қайд этиш жоиз, Аҳмедов ва  Мелиқўзиев ўтган ой ҳисобига кўра ўз вазнида жадвалда бир поғона юқорилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айнан мазкур йўналишда Исроил Мадримовнинг чемпионлик жанги бекор қилинганди. 

Бунга сабаб сифатида ўзбекистонлик боксчининг салбий тиббий текширув натижалари кўрсатилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Муроджон Аҳмадалиев Отабек Холматов Бутунжаҳон бокс ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг