Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Спорт

image

Қатар мезбонлик қилган Жаҳон чемпионати баҳслари якунлангач, халқаро футбол федерацияси (FIFA) терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Эътиборлиси, рейтингда ЖЧ-2022 билан эрта хайрлашган Бразилия терма жамоаси ҳамон етакчилик қилмоқда.

Қатар мундиали финалида Францияни мағлуб этиб, чемпионга айланган Аргентина эса FIFA рейтингида бир поғона юқорилаб, 2-ўриндан жой олди. Франция эса кучли учликни якунлаб берди. ЖЧ-2022 кашфиётига айланган Марокаш терма жамоаси рейтингда 11 поғона юқорилаб, 11-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон жадвалда 77-поғонада бормоқда. Осиё жамоалари орасидан энг яхши натижани Япония кўрсатди. Кунчиқар юрт терма жамоаси 20-поғонани банд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA JCH2022

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made