Янги Зеландия соғлиқни сақлаш вазири карантинни бузгани учун халқдан узр сўради

Олам

image

Янги Зеландиянинг Соғлиқни сақлаш вазири Дэвид Кларк мамлакатда карантин режимини бузгани учун халқидан узр сўради. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни "Regnum" агентлиги хабар берди.

“Ҳозирда янги зеландияликлар касалликдан ҳалок бўлаётган бир пайтда, мен барчани ғазабини келтирим. Кеча аҳмоқона иш тутдим ва одамлар нега мендан ғазабланаётганини тушунаман" дейди Соғлиқни сақлаш вазири.

Маълум қилинишича, Кларк карантин пайтида оиласи билан пляжга борган ва тоғда велосипед учган. Айни вақтда мамлакатда касаллик  тарқалиши хавфи туфайли ҳаракатланиш тақиқланган. Бу қилмиши учун Кларк, Янги Зеландия Бош вазири Жакинда Ардерндан ўзини ишдан олинишини сўради. Аммо бош вазир рад жавобини берди.

“Мен Соғлиқни сақлаш вазирини ишдан бўшатишим керак. Унинг қилган ишлари кечириб бўлмас хато. Аммо ҳозир менинг устувор вазифам COVID-19 га қарши кураш. Биз соғлиқни сақлаш соҳасини фалаж қила олмаймиз”, дейди Ардерн.

Сўнгги маълумотларга кўра, Янги Зеландияда коронавирус билан боғлиқ 1 160 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 241 нафари соғайган, 1 нафари эса вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги Зеландия Карантин

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг