Янги йил яқинлашяпти: Тошкентга 433 млн сўмлик пақилдоқ олиб кираётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
10 Октябрь 2022
5305Янги йил яқинлашган сайин дунё бўйлаб пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси авж олади. Бу муаммо Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаяпти.
Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 октябрь куни Тошкентга олиб келинаётган 433 млн сўмлик пиротехника воситаларини тўхтатиб қолинди.
Қўмитага кўра, 6 октябрь куни “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Isuzu юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Натижада, юкхонадаги кетмон дасталари ортига яширилган қоғоз қутилар очиб кўрилганида уларнинг ичида 5 турдаги 77 272 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хорижда ишлаб чиқарилган, аммо, сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур салют ва петардаларнинг жами қиймати 433 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Фақатгина шу эмас. Юқоридаги ҳолатда юкхонада муқаддам ноқонуний равишда олиб кирилган 28 минг 640 дона лекопластик ва термометрлар ҳам борлиги аниқланган. Уларнинг умумий қиймати 146 млн сўмдан ошган.
Бундан ташқари, товарлар орасида 41 минг 488 дона шахсий гигиена ва парфюмерия воситалари борлиги аниқланган. 116 млн сўмдан ошиқ қийматдаги мазкур товарларнинг қадоғида ҳам уларнинг ишлаб чиқарилган жойи, муддати ҳақида ва бошқа зарурий биронта ҳам ахборотлар мавжуд эмас.
ДБҚнинг таъкидлашича, биргина ҳолатда тўхтатиб қолинган товарларнинг умумий қиймати салкам 696 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси