“Ўйиндан ўқ чиқди”: Қўлбола пақилдоқ ўқувчини ўлдирди
Жамият
−
03 Январь 2020
9853Жорий йилнинг 1 январь куни Тошкент вилоятида болаларнинг ўйинқароқлиги 8 синф ўқувчисининг ҳалок бўлиши билан якунланди. Бу ҳақда Тергов департаменти маълум қилди.
1 январь куни тахминан соат 16:30 ларда фуқаролар 20 ёшли Х.Э., С.А. ва Б.М.лар бир гуруҳ бўлишиб, Чиноз тумани, Сарбозор кўчасида 60 см узунликдаги темир труба ичига қўл бола усулда магма ва олтингугурт аралашмасини жойлаштириб, ёқишган. Темир труба 8-синф мактаб ўқувчиси С.Ғ.га бориб тегиши оқибатида у тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Афсуски С.Ғ.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1–моддаси 3-қисми “в” банди (одам ўлишига сабаб бўлган пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.