Янги ўқув йили учун контракт миқдорлари белгиланди
Жамият
−
29 Июль
20631Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг 2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Олий таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига асосан, республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдорлари тасдиқланди.
2023/2024 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдорлари билан солиштирилса, тўлов суммалари ўртача яхлитланган ҳолда 15 фоизга оширилган.
Тўлов-контракт миқдорлари 4 йилдан буён оширилмай келинаётган эди. Стипендиялар миқдори эса 2021 йилдан буён индексация қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи оширилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси