Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи оширилди

Жамият

−

image

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи оширилди. Бу ҳақда олийгоҳ матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, университет ҳамда Дипломатик академиянинг Кузатув кенгаши 2024/2-қарори билан 2024-2025 ўқув йили бакалавриат ва магистратурада шартнома асосида ўқитиш тўлов-шартнома янгиланган миқдори тасдиқланган.

Янгиланган тўлов-шартнома миқдори қуйидагича белгиланди:

  • 1-босқич талабалари учун стипендиясиз – 29 миллион 428 минг сўм, стипендияли – 35 миллион 642 минг сўм, 
  • 2–4-босқич талабалари учун стипендиясиз – 23 миллион 740 минг сўм, стипендияли варианти эса 31 миллион 814 минг сўм этиб белгиланган. 
  • Магистратура эса 27 миллион 216 минг сўм деб белгиланган.

Маълумот учун, ЖИДУда 3 йилдан бери контракт нархлари оширилмаган. 2023/2024 йилларда стипендиясиз ўқиш нархи бакалавриат учун умумий – 18,9 миллион сўм, магистратура учун – 25 миллион сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг