Ўзбекистондаги энг қиммат ОТМлар рўйхати эълон қилинди

Жамият 4933
image

Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикасидаги бир йиллик контракт нархи энг қиммат ОТМлар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхатда  Акфа университи 58 миллион сўм йиллик контракт тўлови билан етакчилик қилмоқда.


Мазкур олий ўқув юртининг яна бир жиҳати талабалар бу ерда 6 йил таҳсил олади. Дарслар инглиз тилида олиб борилади. ОТМда фундаментал, тиббий, аниқ ва гуманитар фанлар бўйича юқори малакали мутахассисларўқитилади.

Москва давлат Халқаро муносабатлар институтининг Ўзбекистондаги филиали 52 миллион 230 минг сўм билан рейтингда иккинчи ўринни банд қилиб турибди. МГМИОда “Бизнес ахборот” ва “Юриспруденция” йўналишлари бўйича жорий йилнинг сентябрь ойидан дарслар бошланган.

Кучли учликка Инҳа 30 миллион сўм билан нуқта қўйди. 
Мазкур ОТМ 2014 йил октябрь ойидан “Компьютер инжиниринги” ҳамда “Дастурий инжиниринг” йўналишлари бўйича талабаларни ўқитмоқда.

Рейтингда тўртинчи ўринни эгаллаган Вэстминстернинг ҳам йиллик контракт тўлови 30 миллион сўм. Вэстминстерда Ўзбекистон ва бошқа давлатлар фуқаролари учун иқтисодиёт, менежмент ва ахборот технологиялари йўналишларида талабаларга халқаро миқёсда тан олинган олий маълумот берилади.

Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (MDIS in Tashkent) бир йиллик тўлов 28 миллион 800 минг сўм. 

Турин политехника университетида бир йиллик таълим нархи 28 миллион 500 минг сўм.

Тошкент шаҳрида ўтган йил фаолиятини бошлаган Пучон университетида йиллик контракт нархи 28 миллион 250 минг сўм.

Пойтахтдаги Вебстер университети филиали 27 миллион 400 минг сўм билан рўйхатда саккизинчи ўринда.

Тошкентдаги Еожу техника институтида йиллик таълим нархи 26 миллион сўм.


 
Амити университетининг Тошкентдаги филиали (Amity university Tashkent)да бир йиллик ўқиш нархи 25 миллион 350 минг сўмни ташкил этади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 3.1
t
×