Янги ташкил этилган Геология фанлари университети учун квота ажратилди
Жамият
−
23 Июнь 2020
11955Геология фанлари университетининг 2020/2021 ўқув йилида давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, университетга жами 240 та ўрин ажратилди:
• Бакалавриат – 200 та;
• Магистратура – 40 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатда геология соҳасида таълим, илмий-тадқиқот ва амалиёт интеграциясига ихтисослашган, Давлат геология қўмитаси таъсисчилигида давлат муассасаси шаклидаги Геология фанлари университети ташкил этилганди.
LiveБарчаси