Ўзбекистонда Геология фанлари университети ташкил этилди
Жамият
−
09 Июнь 2020
7662Ўзбекистонда геология соҳасида таълим, илмий-тадқиқот ва амалиёт интеграциясига ихтисослашган, Давлат геология қўмитаси таъсисчилигида давлат муассасаси шаклидаги Геология фанлари университети (Университет) ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди. Бу ҳақда Президентнинг “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Университетда Давлат геология қўмитаси, тоғ-кон саноати корхоналари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун геология йўналишидаги малакали кадрлар тайёрланади. У илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича республиканинг ихтисослашган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Бундан ташқари, Университетнинг Геоинновацион технологиялар маркази ташкил этилди, шунингдек Университетнинг Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.
Маълумотларга кўра, университетга талабалар Давлат геология қўмитаси буюртмаларига асосан шакллантириладиган ва ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Талабалар Ўзбекистоннинг давлат таълим стандартлари асосида геология ва кончилик йўналишидаги етакчи хорижий ОТМлари, шу жумладан, Санкт-Петербург кончилик университетининг қўшма таълим дастурлари бўйича, улар билан эришиладиган келишувларга мувофиқ ўқитилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь