Янги буйруқ: мигрантларнинг РФда бўлиш муддатини қисқартирувчи ҳолатлар тасдиқланди

Олам

image

Мажбурий бармоқ изларини олиш, суратга олиш ва тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш муддати қисқартирилади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг буйруғидан келиб чиқиб хабар берилган.  

“Агар чет эл фуқароси гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш, психотроп моддаларни шифокор рецептисиз олиш фактининг мавжудлиги ёки йўқлиги учун бармоқ изини давлат рўйхатидан ўтказиш, фотосуратга олиш ва тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортса, чет эл фуқаросининг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш муддати қисқартирилади”,
дейилади ҳужжатда. 

Бундан ташқари, агарда атроф-муҳит учун хавфли бўлган юқумли касалликлар ва ОИВ инфекцияси аниқланса ёки тиббий кўрик натижаларига кўра гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш факти аниқланса, мигрантларнинг бўлиш муддати қисқартирилади. 

Вақтинчалик бўлиш муддатини қисқартириш тўғрисидаги қарор кўрсатилган фактларнинг камида биттаси аниқланган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай қабул қилиниши керак. Ушбу маълумот, шунингдек миграция бўлимларига келиш зарурлиги тўғрисидаги маълумотлар бир иш куни ичида чет эл фуқаросига етказилади. Буни телефон орқали ҳам, интернет ёки почта орқали ҳам қилиш мумкин. 

“Шу билан бирга, чет эл фуқароси вақтинча бўлиш муддатини қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Россия Федерациясини тарк этиш мажбурияти ва бу мажбуриятни бажармаслик оқибатлари тўғрисида хабардор қилинади”, дейилади буйруқда. 

Таъкидланишича, ушбу буйруқ 2021 йил 29 декабрдан кучга киради. Шунингдек, шу кундан бошлаб Россияда меҳнат муҳожирлари ва узоқ муддатда бўлиш учун келган чет эл фуқаролари учун бармоқ излари, суратга олиш ва тиббий кўрикдан ўтиш мажбурий бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Тюмень вилоятида 2022 йилдан патент билан ишлаётган меҳнат муҳожирларига жамоат транспорти ва такси хизматида ишлаш тақиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант РФ буйруқ

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг