Тюменда мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланади
Олам
−
19 Декабрь 2021
9513Россиянинг Тюмень вилоятида 2022 йилдан патент билан ишлаётган меҳнат муҳожирларига жамоат транспорти ва такси хизматида ишлаш тақиқланади.
“Спутник”нинг хабар беришича, минтақа губернатори Александр Моор тегишли фармонни имзолади.
Меҳнат мигрантларига вилоят ҳудудида жамоат транспорти, шаҳар атрофида йўловчи ва юк ташиш соҳаларида фаолият юритиш тақиқланади.
Аввалроқ Ханти-Мансий автоном округи шунга ўхшаш қарорни қабул қилган эди.
Россиянинг “Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги” қонунига биноан минтақа ҳукуматлари ҳар йили патент билан ишлаётган мигрантларнинг айрим фаолият турига жалб қилишни тақиқлаши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь