Янги беморларда коронавирус қандай кечмоқда?

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download
Вазият шундай давом этса, карантин чоралари кучайтирилади – ССВ north_east

Вазият шундай давом этса, карантин чоралари кучайтирилади – ССВ

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият биз ўйлагандек барқарорми? Бугун касалликни бошдан кечираётганлар унинг анча енгил тури билан тўқнаш келяптими? Ёки ўтган йилнинг июль-август ойларида кузатилганидек оғир аҳволдаги беморлар кўпми? Бу ҳақдаги саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков QALAMPIR.UZ’нинг #CoronaMarafoni жонли мулоқотида жавоб берди. 

“Ҳозир шифохоналарда 750 дан салгина кўп бемор ётган бўлса, уларнинг 150 га яқини ўрта оғирликда. 20 нафардан кўпроғи эса ўта оғир аҳволда. Бу ахборот ҳар куни янгиланиб туради. Бу дегани, ҳозир ҳам кимдир жон талашиб шифохонада ётибди. Кимдадир касаллик енгил кечмоқда. Бу касаллик енгил кечиши мумкин экан, хавотирга асос йўқ, дегани эмас. Бунга ўзимизни ўзимиз ишонтиришга ҳали эрта. Касаллик кимдадир енгил кечган бўлса, кимдадир оғир, кимдадир эса жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкинлиги бот-бот исботланган”, дейди Отабеков.

Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавирусни даволаш ва бемор билан мулоқотда бўлганларни карантинга олиш тартиби ҳамон ўзгармаган. Коронавирус аниқланган бемор шифохонага юборилади. Айни вақтда касаллик аниқланган болаларнинг 46 фоизи шифохоналарга жойлаштирилган. Қолганлари эса уй шароитида даволанишни маъқул кўрган. 

Қайд этилишича, ушбу касалликка чалинган ёши катта беморларда клиник белгилар бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар улар қатъий тартибда шифохоналарга ётқизилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурмат Отабеков Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг