Вазият шундай давом этса, карантин чоралари кучайтирилади – ССВ
Жамият
−
15 Март 2021
28942Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирусга чалинганларнинг кўпайиб бориши аҳоли орасида хавотирларга сабаб бўляпти. Одамларни ташвишга солаётган асосий масала вирус тарқалиши тезлашса мактаб, олийгоҳ ва боғчалар ёпилиб, қатъий карантин жорий қилинадими деган масала бўлиб турибди.
Мазкур саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев QALAMPIR.UZ`нинг “Corona” марафонидаги иштироки вақтида ойдинлик киритди. Суҳбат давомида вазирлик вакилидан сўнгги кунларда эълон қилинаётган рақамлар одамларни хушёрликка чақириш учун эмасми, деган савол ўртага ташланди.
“Сон жиҳатидан охирги уч кунда юқорилади, айниқса, Тошкент шаҳрида. Бугун 111 та касалланиш ҳақида маълумот бердик. Бу 2021 йилдаги энг юқори кўрсаткич.
Биз 2020 йилда коронавирусни жиловлай олдик ва шу сабабдан кўпчилигимиз касалликни унутдик. Лекин унинг манбаси бутунлай йўқ бўлмаган. Биз эса ниқоб тақишни, оддий санитария қоидаларига амал қилишни унутиб юбордик. Тўй-маракалар 300-400 киши билан ўтказиляпти, бирортасида ниқоб кўрмайсиз. Агар Тошкент шаҳридаги вазият шундай давом этса, карантин чораларини кучайтиришимизга тўғри келади.
2020 йилда коронавирусни катталарга, вазни оғир, сурункали касаллиги бор одамларга юққан бўлса, энди мутация бўлиб ёшларга, ўсмирларга юқяпти. Ҳозир мактаб ўқувчилари, боғча тарбияланувчилари ўртасида ҳам бироз кўпайган. Агар шу шиддатда давом этса, Тошкент шаҳрида мактаб ва боғчалар таътилга чиқарилиши ёки онлайнга ўтказилиши мумкин. Биттагина йўли шу”, дейди Фурқат Санаев.
Унинг таъкидлашича, вазият ёмонлашса, мамлакатда кўнгилочар ва маданият масканлари ҳам ёпилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь