Янгиҳаётда 10 кун “свет” бўлмайдими?

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги қатор ҳудудларда 10 кун давомида электр энергияси бўлмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари филиали муносабат билдирди.

Қайд этилишича, айни вақтда “Ўзгариш” подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Ишлар доирасида подстанциядаги Т-2 трансформатори замонавий янги трансформаторга алмаштирилади.

Таъмирлаш ишлари давомида истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик мақсадида юклама Т-1 трансформаторига ўтказилади.

Шу сабабли, режалаштирилган ишлар туфайли истеъмолчилар 10 кун давомида электр энергиясисиз қолиши ҳақидаги маълумот нотўғри экани таъкидланган.

Бироқ юклама миқдори техник жиҳатдан рухсат этилган чегарадан ошиб кетган тақдирда, тармоқнинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли чекловлар жорий этилиши мумкин.

Модернизация ишлари якунлангач, подстанциянинг ишончлилиги ва электр таъминоти барқарорлиги янада оширилиши маълум қилинди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends