Яна икки вилоятда бир қанча беморлар коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Андижон ва Фарғона вилоятида жами 11 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 3 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Шу соатларда бир йўла икки вилоятда: Андижонда 8 нафар ва Фарғонада 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 48 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1319 нафарни ташкил этмоқда. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони 2136 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 807 нафар бемор даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 2136 та ҳолат қайд этилган. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг