Яна бир ўзбекистонлик жангчи GFL билан шартнома имзолади
Спорт
−
14 Январь
1340Аралаш яккакурашлар бўйича фаолият олиб бораётган Амирхон Алихўжаев Американинг янги ташкил этилган “Global Fight League” промоушени билан келишувга эришди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “Kokand Lion” тахаллуси билан ном қозонган Амирхон Алихўжаев фаолиятини GFL промоушенида давом эттирадиган иккинчи ўзбекистонлик жангчи бўлди. Алихўжаев лига билан 1 йил муддатга ва 4 та жангга шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар у бир қанча лигалар, хусусан, “Octagon”, “Naiza”, “Muradov Professional League” каби промошунларда октагонга кўтарилган. Алихўжаев профессионал фаолиятида 16 та жанг ўтказиб, 11 ғалаба ва 5 мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам мазкур лига билан шартнома имзолагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь