Яна бир шаҳзодада коронавирус аниқланди

Олам

image

Бельгия шаҳзодаси Иоахимда коронавирус аниқланди. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чекловлари пайтида шаҳзода Испанияга ташриф буюргани аниқланган. Вирусни ҳам ўша ерда юқтириб келгани тахмин қилинмоқда.

Таъкидланишича, 28 ёшли Иоахим жорий йилнинг 26 май куни иш учун Испанияга келган. Икки кун ўтгач, Бельгия қироли Филиппнинг фарзанди Кордобадаги зиёфатга ташриф буюрган.

Испания оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, зиёфатда 27 киши бўлган, бу ўз-ўзини изоляция қилиш режимининг бузилиши ҳисобланади. Маҳаллий қонунлар компанияларга 15 кишидан кўп бўлмаган одамни йиғишга рухсат беради.

Ўз навбатида, Бельгия ОАВ бу зиёфатда 10-12 нафардан ортиқ одам иштирок этмаганини иддао қилмоқда. Испания полицияси аллақачон текширишни бошлаган. Ўзини изоляция қилиш қоидаларини бузганлар 10 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Ҳозирда шаҳзода Испанияда карантинда сақланмоқда. Унда коронавируснинг енгил аломатлари кузатилмоқда.

Аввалроқ, Буюк Британия шаҳзодаси Чарльз ҳам коронавирусга чалинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Бельгия шаҳзода

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг