Елизавета II нинг ўғли коронавирусга чалинди
Олам
−
25 Март 2020
9064Бугун, 25 март куни Буюк Британия қироллиги тахт вориси шаҳзода Чарльзда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
“Шаҳзода Чарльзнинг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берди. Унда енгил аломатлар кузатилди, Бошқа томондан у соғлом ва сўнгги кунларда одатдагидек уйдан ишлаётганди”, дейилади қироллик саройи ахборотида.
Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи герцогиня Корнуолла ҳам коронавирусга тест топширган, натижа салбий бўлган. Ҳукумат ва шифокорларнинг тавсиясига кўра, шаҳзода ва герцогиня Шотландиядаги уйида изоляция қилинган.
Қайд этилишича, шаҳзоданинг омма олдидаги вазифалари кўплигидан у вирусни қаерда юқтириб олганини аниқлашнинг имкони йўқ.
Маълумот учун, 71 ёшли Уэльс шаҳзодаси Чарльз Филипп Артур Жорж Қиролича Елизавета II нинг тўнғич ўғли ва Бирлашган Қиролликнинг тахт вориси ҳисобланади.
LiveБарчаси