Яна бир Президент коронавирус юқтириб олди

Олам 4651
image

Мексика Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор коронавирусга чалинди. Бу ҳақда унинг Twitter'даги саҳифасига асосланиб хабар берилган. 

"Аломатлар енгил, шунга қарамай мен аллақачон муолажаларни бошлаганман. Мен ҳар доимгидек оптимистман", дейилган Мексика Президенти хабарида. 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ўтказиладиган конференцияларда унинг ўрнини мамлакат Ички ишлар вазири Ольга Санчес Кордеро эгаллаб туради.

Сўнгги маълумотларга кўра, Мексикада коронавирусга чалинганлар 1,75 млндан ошган. 1,31 млн киши касалликни енгган, 149 мингдан кўп бемор вафот этган.

Аввалроқ, Португалия Президенти Марселу Ребелу ди Соза, Арманистон Президенти Армен Саркисян, Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская ҳам коронавирус билан касалланган эди. 

 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 3.1
t
×