Яна бир Президент коронавирусга чалинди

Олам 3695
image

Португалия президенти Марселу Ребелу ди Созадан коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Президентнинг веб-сайтида айтилган.

Бунгача сиёсатчи вирус учун топширган тестлари манфий натижа бериб келган, аммо яна бир ПЦР текшируви Португалия етакчисининг касалликка чалинганини кўрсатган. Бироқ, унда аломатлари сезилмаяпти.

Президент ўзини яккалашга ўтган. Унинг иштирокида бўлиб ўтадиган тадбирлар бекор қилинган.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Португалияда 489 293 киши коронавирусга чалинган. Улардан 372 056 нафари соғайган бўлса, 7925 нафари вафот этган.

Аввалроқ, Лондонда янги йил таътилини оиласи билан ўтказаётган Арманистон Президенти Армен Саркисян ҳам коронавирус билан касалланган эди. 

Кейинчалик, Арманистон Бош вазири Николь Пашинян ҳам коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги айтилди. 

Шунингдек, Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская коронавирусга чалингани маълум бўлди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 2.9
t
×