Яна бир мамлакат Президенти коронавирусга чалинди

Олам

image

Лондонда янги йил таътилини оиласи билан ўтказаётган Арманистон президенти Армен Саркисян коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда бугун, 5 январь куни “Hraparak” маҳаллий газетасига мамлакат Президенти девонидан хабар берилди. 

“Президент Армен Саркисян Янги йилни Лондонда оиласи ва набиралари билан кутиб олди. 3 январь куни Саркисян Лондонда оёғидан операцияни муваффақиятли ўтказди. Аммо Президентда янги турдаги коронавирус аломатлари ҳам ривожланди. Унда ўтказилган тест ижобий натижа берди. Президент Саркисян ўзини ўзи изоляция қилмоқда ва вақтинча масофадан туриб ўз фаолиятини давом эттиради”, дейилади Президент девони хабарномасида.

Армен Саркисян 2018 йилда республика Президенти этиб сайланишидан олдин турли йилларда Арманистоннинг Буюк Британиядаги элчиси бўлиб ишлаган. Президент оиласининг бир қисми ҳали ҳам Буюк Британияда яшайди. 

Маълумот ўрнида, Арманистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 324 тага кўпайиб, 160 544 кишига етган. Ўтган суткада шифохоналарда коронавирус билан касалланган 14 бемор вафот этди, пандемия бошланганидан бери ўлганлар 2878 кишини ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Армен Саркисян

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг