Арманистон Президенти мухолифатчиларни уйида қабул қилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Арманистон Президенти Армен Саркисян айни пайтда уйида мухолифат вакиллари билан учрашув ўтказмоқда. 

Мухолифатчилар Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод этиш масаласида давлат раҳбарининг позициясига ойдинлик киритмоқда. 

"Учрашувдан кейин биз Президентнинг позициясини, у нега ўзгарганини тушунамиз. Учрашувдан кейин саволларга жавоб берамиз", деган “Ватан” мухолифат партияси раҳбари Артур Ванецян. 

Аввалроқ, Арманистоннинг "Ёрқин Арманистон" мухолифат партияси раҳбари Эдмон Марукян Бош вазир Никол Пашинянни Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни ишдан бўшатмасликка чақириб, унга яхши таклиф берганди. 

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Арманистон армияси мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди. 

Бунинг сабаби Арманистон Президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан, Бош штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Армен Саркисян

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг