Коронавирусга чалинган Президент шифохонага ётқизилди

Олам

image

Коронавирусга чалинган Арманистон Президенти Армен Саркисян икки томонлама пневмония ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Президент маъмурияти матбуот хизматига асосланиб хабар берилган. 

"Коронавирус юқтириб, уйда даволанаётган Президент Армен Саркисян шифохонага ётқизилди", дейилган матбуот хизмати хабарида. 

Хабарда давлат раҳбарининг тана ҳарорати юқорилиги ва унга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилгани ҳақида ҳам маълумот берилган. 

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Лондонда янги йил таътилини оиласи билан ўтказаётган Арманистон президенти Армен Саркисянда коронавирус аниқлангани маълум бўлганди. 

Армен Саркисян 2018 йилда республика Президенти этиб сайланишидан олдин турли йилларда Арманистоннинг Буюк Британиядаги элчиси бўлиб ишлаган. Президент оиласининг бир қисми ҳали ҳам Буюк Британияда яшайди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Арманистонда коронавирусга чалинганлар 163 мингдан ошган. 2 минг 941 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Армен Саркисян

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг