Яна бир мансабдор пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
14 Май 2023
25971Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, улардан бири Ўрта чирчиқ туманидаги фермер хўжалик раҳбари бўлиб, у мазкур хўжаликнинг 80 сотих суғориладиган ер майдонини ҳокимият ва кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У эвазига нақ 320 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида эса шу туманда яшовчи фуқаро ҳам ўзганинг ишончига кириб, “Амузанг” ирригация тизимлари бошқармаси балансида бўлган 70 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни айтган. У бу "хизмати" эвазига 100 млн сўм талаб қилиб, 6 минг АҚШ доллари ва 32 млн сўм олган вақтида қўлга олинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган ва Жиззах вилоятларида ҳам икки мансабдор шахс пора билан қўлга тушган эди.